“Саъдулла ота” жоме масжиди

    Тошкент вилояти Қибрай тумани Гулистон маҳалласида жойлашган “Саъдулла ота” жоме масжиди 1993 – 1997 йиллар оралиғида ҳашар йўли билан қурилган. Тошкент- Чимкент катта магистрал йўли ёқасида қад рослаган масжид шарқона услубда барпо этилган. Унга Гулистон маҳалласида яшаб ўтган эл юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида улкан хизматлар қилган – Саъдулла ота номи берилган. Масжид 2015-2016 йилда бутунлай янгидан ҳашар йўли билан барпо этилди, таъмирлаш ишлари давомида масжид ҳудуди янада кенгайтирилиб, гўзал ҳолатга келтирилди. Ҳозирда масжид ҳудуди 0,52 гани ташкил қилади. Масжиднинг ички ва ташқи кўриниши усталарнинг юксак диди ва маҳорати асосида барпо қилинган. Хонақоҳнинг тўрт томонида 17 метрли тўртта минора қад кўтарган. Масжид 800 нафар намозхонга мўлжалланган. Масжидни кириш қисми ва қўшимча бинолари ҳам миллий шарқона услубда қурилган. Масжид таҳоратхонаси ҳам замонавий кўринишга эга бўлиб, унда намозхонлар учун барча шароитлар мавжуд. Масжидда мусулмонларга янада қулайлик яратиш учун, бино ҳаво ҳароратини мўътадил ҳолатда тутиб турувчи мослама ўрнатилган. Масжид ҳовлиси атрофида манзарали боғ барпо қилинган. Бу ҳам масжид файзига янада файз қўшиб турибди. Бугунги кунда ушбу масжидда Тошкент Ислом институтини тамомлаган Мирҳамидов Обиджон домла имом-хатиб вазифасини адо этмоқда.

ЯНГИЛИКЛАР

мақолалар

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда

Шайх Албоний ва ҳадис илмида усулий аллома бўлмиш шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда ўртасида илмий мунозара бўлган эди. Бу хабарни менга вафотидан олдин шайх Муҳаммад Мунир раҳимаҳуллоҳ Мадина шаҳрига келганида айтиб берган эди.

давоми...

Биргаликда саловат айтамиз

“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй, мўъминлар! (сизлар ҳам) унга саловат ва салом айтинг!” (Аҳзоб,56)

давоми...

Пайғамбаримиз ҳақларида

Бугунги кунимизда бутун олам Муҳаммад алайҳиссаломнинг зотларига, сифатларига ва таълимотларига қанчалик муҳтож эканини ўтган асрнинг буюк ақл эгаларидан бири, забардаст инглиз мутафаккири ва ёзувчиси Бернард Шоу ўзининг:

давоми...

Расулуллоҳнинг камтарликлари

«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. Қавмнинг ичидан бир киши:

давоми...

РИСОЛАИ МУҲАММАДИЯ

Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб:«Биз сени оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик», дейди (Анбиё сураси, 107-оят).

давоми...

ИМОМ ТЕРМИЗИЙ

Араб тилида ёзилган манбаларни мутолаа қилар экансиз Бухорий, Самарқандий, Шоший, Термизий, Насафий, Хоразмий, Кеший, Фарғоний, Намангоний дея танилган юзлаб, балки минглаб олимларнинг исмига ва уларнинг ёзган нодир асарларига дуч келасиз.

давоми...

Имом Бухорий

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн ал-Муғира ибн Бардизбаҳ (бу ўша вақтдаги Бухороча исм бўлиб, унинг маъноси “деҳқон”, яъни қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи дегани) ал-Бухорий ал-Жаъфий бўлган.

давоми...

Оятул курсий фазилати

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Эй Абу Мунзир! Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси эканини биласанми?”, дедилар. “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. У зот яна: “Эй Абу Мунзир! Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси эканини биласанми?”,дедилар.

давоми...

Ризқ ва касб

Аллоҳ таоло барча жонзотларнинг ризқини тақсимлаб қўйган. Ҳеч ким белгиланган ризқдан ортиғини ололмайди. Бу борада Ҳазрат Сўфи Аллоҳёр бундай деган:

давоми...

Ислом ва спорт

Киши бирор нарсага эътиборли бўлиши учун оз бўлса-да унинг ҳақиқатидан огоҳ бўлиши лозим. Масалан, бир гулни тарбия қилишга бел боғлаш учун, аввало, унинг қадрини билиш керак.

давоми...

Таомланиш одоби

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғидаги бола эдим. (Овқат еганда) қўлим тавоқда изғиётган еди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

давоми...

Дунё ва Охират яхши бўлсин десангиз

Ким бир мўминдан бир дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишининг ишини енгиллатса...

давоми...

Кун Ҳадиси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лаззатларни кесувчи (ўлим)ни кўпроқ эсланглар», дедилар». (Термизий ва Насоий ривоят қилганлар.)

МЕДИА

Бир оят тафсири

Масжидда бўлган воқеа

Жамоат билан ўқилган намоз


Савол-жавоблар

Ўйинчоқ бор хонада намоз ўқиш мумкин-ми?

Ассалому алайкум! Болалар ўйинчоғи бор уйда намоз ўқиса бўлади-ми?

Жавобни билиш
ЭРНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ ҚУРБОНЛИК

Ассалому алайкум! Мен жудаям чин кўнгилдан қурбон байрамларда қурбонлик сўйгим ва закот бергим келади. Хўжайнимга айтсам кейинги сафар кейин деб хар йили ўтказиб юборади. Хўжайнимни норозилигига қарамай ўзим қурбонлик берсам бўладими?

Жавобни билиш
ҚУРБОНЛИКНИ ОТАМДАН ДЕЙИШ

Ассалому алайкум! Қурбонлик қилиши вожиб бўлган ўғил қурбонлигини савобини оламдан ўтган отасига атаса бўладими? Ўғил қилаётган қурбонлигини отам номидан дeса ўғилни қурбонлиги адо қилинган бўладими?

Жавобни билиш
ТОРТНИ УСТИГА "ҲАЙИТ МУБОРАК "ДЕБ ЁЗИШ

Ассалому алайкум! Қизимиз 5 ёшда, болалар боғчасига боради. Унинг гуруҳида рус миллатига мансуб болалар ҳам бор. Уларнинг ота-оналари туғилган кунларида тортнинг устига шамчалар қўйиб ва ёздириб боғчага олиб келиб болаларга байрамча қилишаркан. Афсуски, бу борада бизнинг ўзбеклар ҳам улардан қолишмас экан.

Давоми
ГАПНИНГ ПУЛИДАН ҚУРБОНЛИК

Ассалому алайкум! Синфдошлар билан 1 ойда 1марта гап ўйнайман. Шу гап пулини оладиган пайтим кeлди ва шу пулдан қурбон ҳайитига қурбонлик учун қўй олиб қурбонлик қилсам бўладими?

Жавобни билиш
ҚУРБОНЛИКНИ АЁЛИГА НИЯТ ҚИЛИШ

Ассалому алайкум! Бир амакимиз қурбонликка атаб кичиклигидан қўчқор боққанлар. Қўчқор хотинларини туғилган куни “Шуни қурбон ҳайитида сани номингдан сўяман” деб хотинига айтиб ният қилиб қўйган эканлар. Мана шу қурбонлик куни хотинлари номидан сўйибдилар.

Давоми
ИСЛОМИЙ БАЙРАМЛАРДА БИЗ ҲАМ УЙЛАРНИ БЕЗАСАК БЎЛАДИМИ?

Ассалому алайкум! Мана Янги йил хам кириб келяпти. Хамма жойда байрам, тантана. Хамма, хаттоки мусулмонлар хам арча безатишяпти. Биз эса болаларим кичкина бўлишига қарамай арча ва уйни безамасликка қарор қилдик.

Давоми